Қирғизистонда экстремизмга алоқадорликда гумонланган имом қўлга олинди

Қирғизистон жанубидаги Бозор-Қўрғон туманида маҳаллий имом фаолияти тақиқланган исломий гуруҳга аъзоликда гумонланиб қўлга олинди.

Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Аида Зулфиқорованинг сешанба куни Озодликка айтишича, 38 яшар Шукурбек Дуванаев Ҳизбут-Таҳрир ҳаракатига аъзо бўлгани учун ушланган.

Зулфиқоровага кўра, терговчилар Дуванаевнинг уйидан экстремистик мазмундаги китоблар, варақалар ва аудио тасмаларни топган.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари август ойидан бери Жалолобод ва пойтахт Бишкекда ҳам Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси экани айтилаётган бир неча шахсни ҳибсга олган.