Клинтон Қозоғистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Kлинтон билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида Ҳиллари Клинтон Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши вазиятига эътибор қаратди. АҚШ расмийси Қозоғистонда қабул қилинган дин тўғрисидаги янги қонун диндорларнинг эътиқод эркинлигини чеклаши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Ҳиллари Клинтон Қозоғистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларига амал қилишга чақирди ва фуқаролик жамиятининг ривожланиши демократик тараққиёт учун муҳим эканлигини таъкидлади.