Хитойда кўчки остидан 18 боланинг жасади топилди

Хитойнинг жануби – ғарбидаги Юннан вилоятида бугун кўчки остида қолган 18 та балоғатга етмаган боланинг жасади топилди.

Кўчки пайшанба куни мактаб биносини босиб қолган эди. Бир одам бедарак экани хабар қилинмоқда.

Кўчки бир неча кун ёққан жала оқибатида тушган. Кўчки тушган пайтда мактабда дарслар якунланган. Аммо қўшимча дарс тайинланган болалар синфларда машғулот ўтказаётган бўлаган.