Ўзбекистон Қамбарота ГЭСи қурилишига таклиф қилинмоқда

Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилиши

Бугун Алмати шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган мажлисда минтақа мамлакатлари ўртасида тилга олинган соҳадаги ҳамкорликка оид қатор масалалар, шу жумладан Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Қамбарота-1 ГЭСи қурилишидаги иштироки масаласи муҳокама қилинади.

Бу ҳақда Tazabek ахборот агентлиги Қирғизистон Республикаси вице-бош вазири Тайирбек Сарпашевга таяниб хабар қилди.

Йиғилишда иштирок этадиган Қирғизистон делегацияси рўйхатини келтирган агентлик Ўзбекистондан кимлар иштирок этаётгани тўғрисида хабар қилмади.