Грузияда мухолифатга 83 та депутатлик мандати тегади

Мухолифатдаги "Грузия орзуси" лидери Бидзина Иванишвили.

Грузияда душанба куни ўтказилган сайловларда ғалаба қозонган “Грузия орзуси” коалицияси парламентдаги 150 ўриндан 83 тасига эга бўлади. Мамлакат президенти Михаил Саакашвили партиясига эса 67 та депутатлик мандати тегади.

Бу ҳақда Грузия Марказий сайлов комиссияси шанба куни маълум қилди.

Комиссия эълон қилган дастлабки маълумотларга “Грузия орзуси”нинг собиқ ҳукмрон партиядан бўлган етти номзод ғалабаси бўйича шикоятномалари судлар томонидан кўрилиб, ҳукм чиқарилганидан кейин ўзгартиш киритилиши мумкин.