Афғонистонда америкалик икки аскар ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон шарқида исёнчилар уюштирган ҳужумда америкалик икки аскар ҳалок бўлганини билдирди.

Эълон қилинган баёнотда ҳужум шанба куни амалга оширилгани билдирилган аммо воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Исми ошкор этилмаган АҚШ ҳарбийсига асосланиб Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ махсус кучларининг икки аскари Вардак вилоятида енгил қуроллардан отиб ўлдирилган.

Бу билан 2012 йил бошидан бери Афғонистонда ўлган америкалик ҳарбийлар сони 257 кишига етди.