Афғон разведкасининг икки ходими ҳужум қурбони бўлди

Афғонистон жанубида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида разведка хизматининг икки ходими нобуд бўлди.

Ҳелманд вилояти маъмурияти матбуот котиби Фарид Аҳмадга кўра, бомба вилоят маркази Лашкар Ғор шаҳридаги Миллий Хавфсизлик директорати яқинига қўйилган машина ичида бўлган.

Аҳмад портлаш оқибатида разведка хизматининг уч ходими ва тинч аҳолидан тўрт киши яраланганини айтди.

Ҳелманд Толибон ҳаракати жанггарилари фаол бўлган вилоятлардан бири ҳисобланади.

НАТО ва Афғонистон кучлари 2009-2010 йилларда мазкур вилоятда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказган.