Оренбургда минглаб одам эвакуация қилинмоқда

Россиянинг Оренбург вилоятида ўқ-дори олиб кетаётган поезд вагонлари портлаб кетгани боис воқеа жойига яқин бўлган иккита шаҳарчада яшовчи минглаб одам эвакуация қилинмоқда.

ИТАР-ТАСС ва Интерфакс ахборот агентликлари хабарига кўра, портлаш содир бўлган жойдан 10 километр нарироқда жойлашган иккита шаҳарча аҳолиси тахминан 10 минг кишини ташкил қилади.

Расмийларга кўра, ўқ-дори олиб кетаётган учта вагондаги портлашга ёнғин сабаб бўлган.

Маҳаллий фуқароларга кўра, кучли портлашлар оқибатида иккала шаҳарчадаги ҳамма биноларнинг дераза ойналари синиб кетган.

Портлаш жойига яқин бўлган катта йўлда автомобил қатнови ва поездлар ҳаракати тўхтатилган. Портлаш оқибатида қурбонлар бўлмагани хабар қилинди.