Афғонистонда грузиялик аскар ҳалок бўлди

Афғонистондаги Грузия армияси аскарлари.

Афғонистонда рўй берган тўқнашувда грузин аскари ҳалок бўлди.

Бу билан Афғонистонга 2009 йилда Грузия ҳарбийлари жойлаштирилганидан бери бу мамлакатда ўлган грузин аскарлари сони 18 кишига етди.

Жума куни Грузия Мудофаа вазирлиги Корпорал Миндиа Абашидзе НАТО етакчилигида жанговор амалиётни бажараётган пайтда ҳалок бўлганини билдирди.

Вазирлик воқеа тафсилоти ҳақида бошқа маълумот тарқатилмади.