Қотилликда айбланаётган чегарачи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

Қозоғистонда “Арканкерген” чегара постида 14 хизматдошини ва ўрмончини ўлдирганликда айбланиб қамоққа олинган чегарачи Владислав Челах ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.

Қозоғистон ҳарбий прокуратураси тарқатган маълумотда айтилишича, Челах жума куни ўз камерасида ўзини осмоқчи бўлган.

Жорий йилнинг 30 майида Қозоғистондаги чегара пунктида содир этилган оммавий қотилликнинг айрим тафсилотлари ҳозирга қадар ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Владислав Челах чегара пунктида тирик қолган ягона чегарачидир. Аввалига у қотилликни тан олган, аммо бу ишни нима сабабдан қилганини тушунтириб бера олмаган эди. Кейин эса у ўз кўрсатмаларидан воз кечган ва у айбловни босим остида тан олишга мажбур қилинганини билдирган эди.