БМТ Эронни ўлим жазосни бекор қилишга чақирди

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар гуруҳи жума куни Эронни 13 октябр куни ижро этилиши кутилган 11 та ўлим ҳукмини бекор қилишга ва ўлим жазосига мораторий эълон этишга чақирди.

Маълумотга кўра, ўлим жазосига ҳукм қилинганлардан бири Сайид Седегҳий наркотиклар билан савдо қилганликда айбланган.БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси Сайид Седегҳийга нисбатан суд жараёни адолатсиз ўтказилгани, айбланувчи қийноқларга солингани ҳақида баёнот берди.

Amnesty International халқаро ташкилоти жорий йил бошидан бери Эронда 344 та ўлим жазоси ижро этилганини маълум қилди. Қатл этилганларнинг асосий қисми наркотик савдосида айбланганлардир.