Россияда GM Uzbekistan автомобиллари савдоси камайди

2012 йил январ-сентябр ойларида Россия бозорида “GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси ўтган йил шу даврига нисбатан етти фоизга камайиб, 66485 донани ташкил қилди.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида “GM Uzbekistan” Россияда 40742та Нексия (-3%) ва 25765 дона Матиз (-13%) русумидаги автомобиллар сотган.

Сентябр ойида Россияда 4360та Нексия (-13%) ва 2673та Матиз (-23%) сотилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, Нексия Россия бозорида энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида 13-ўринни, Матиз 22-ўринни эгаллаган.