EU банк соҳасида ягона тузилма таъсис этишга келишиб олди

Европа Иттифоқи лидерлари Брюсселда ўтаётган саммитда евроҳудуд банкларини назорат қилувчи ягона тузилмани ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар.

Европа комиссияси вакили Оливер Байининг айтишича, бу қарор 2013 йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб Банк иттифоқи 2013 йилнинг 1 январида ташкил этишлиши кутилган эди. Аммо Германия ва Франция ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли бу масаланинг ҳал этилиши ортга сурилган.

Янги тузилманинг фаолиятини белгиловчи қоидалар Европа Иттифоқининг декбардаги саммитида қабул қилиниши кутилмоқда.