Қозоғистон 7 миллион тонна буғдойни экспорт қила олади

Қозоғистон Буғдой иттифоқи 2012-2013 маркетинг йилида Қозоғистон 7 миллион тонна буғдойни экспорт қилиш салоиятига эга бўлишини маълум қилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг Буғдой иттифоқи президенти Нурлан Тлеубаевга таянган ҳолда билдиришича, 2012-2013 маркетинг йилида Қозоғистонда бир тонна буғдойнинг нархи тахминан 280 долларга тенг бўлади.

Ўтган йили Қозоғистонда рекорд даражада – 26 миллион тонна буғдой ҳосили олинган эди. Бироқ бу йилги ҳосил кучли қурғоқчилик туфайли ўтган йилдагига нисбатан икки баробар кам бўлди. Расмий маълумотга кўра, жорий йилда Қозоғистонда 12 миллион тонна буғдой ҳосили олинган.