Дунёдаги энг улкан учоқ Тожикистон ГЭСи учун юк олиб келди

"АН-225 МРИЯ" учоғи парвозда.

Душанбе аэропорти илк бор дунёдаги энг йирик авиалайнер – “АН-225 МРИЯ”ни қабул қилди, деб хабар берди Тожикистондаги Avesta ахборот агентлиги.

Мазкур учоқ 18 октябр куни Тожикистон пойтахтига қўнди. Унинг бортида Нурек ГЭСи учун Харков шаҳрида тайёрланган гидроагрегат бор эди.Мазкур юкни олиб келиш ҳақи 880 минг долларни ташкил қилган.

“Душанбе халқаро аэропорти” матбуот котиби Маҳмадюсуф Шодиевнинг айтишича, мазкур ҳаво лайнери ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёда ягона ҳисобланади.

“АН-225 МРИЯ” учоғи 250 тоннагача юкни кўтара олади, у Душанбега 150 тонна юк олиб келган.