Дамашқдаги портлашда камида етти киши нобуд бўлди

Сурия пойтахти Дамашқнинг Эски шаҳар қисмида портлаш рўй берди.

Давлат телевидениеси хабарига кўра, якшанба кунги портлаш аксар аҳолиси насронийлардан иборат бўлган Баба Таума туманининг полиция идораси яқинида рўй берган.

Ҳужум оқибатида камида етти киши ўлган, бир неча одам яраланган.

Портлаш БМТ-Араб лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий президент Башар Ал-Ассад билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш учун Дамашққа келган бир пайтда содир этилди.