Қувайтда норозилик намойиши тарқатилди

Қувайтда мамлакат сайлов тизимига ўзгартиш киритилишига қарши уюштирилган намойиш ортидан бошланган оммавий тартибсизлик чоғида ўнлаб одам яраланди.

Ўн минглаган намойишчиларни тарқатиш учун полиция резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Айни пайтда кўплаб одам ҳибсга олингани айтилмоқда.

Қувайт олти йилдан буён сиёсий бўҳрондан чиқолмаяпти.

7 октябр куни амалдаги амир Сабоҳ ал-Аҳмад фармони билан яна парламент тарқатиб юборилди. Эндиликда 1 декабр куни Қувайтда муддатдан олдинги парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак.

Асосан диндорлардан иборат бўлган мухолифат сайлов ҳақидаги қонунга киритилган сўнгги ўзгартишлар амир тарафдорлари учун имтиёзлар яратади.