Сребреница мэри сайловида мусулмон номзод ғалаба қозонди

90-йиллар ўртасида 8 минг мусулмон оммавий тарзда қатл қилинган Сребреница шаҳрида мусулмон номзод шаҳар мэрлигига қайта сайланди.

Душанба куни эълон қилинган сайлов натижасига кўра, Камил Дуракович 47 фоиз овоз билан шаҳар мэрлигига бўлган курашда ғалаба қозонган.

Унинг сайловдаги рақиби, этник серб Весна Кочевич 39 фоиз овоз олгани айтилмоқда.

1995 йилда рўй берган қатлиомдан сўнг минглаган мусулмонлар Босниянинг Сребреница шаҳридан кўчиб кетган эди.

Натижада шаҳар серблар ва мусулмонлар ўртасида иккига бўлиниб, сон жиҳатдан серблар кўпчиликка айланганди.