Бағдоддаги ҳужумда камида етти киши нобуд бўлди

Бағдоднинг Чукук тумани, 2012 йил 23 октябр.

Ироқ пойтахти Бағдодда сешанба куни амалга оширилган ҳужумларда камида етти киши нобуд бўлди, йигирмадан ортиқ одам яраланди.

Ироқ полициясига кўра, шиалар яшайдиган Шуала туманида камида битта автомобилга ўрнатилган бомба портлаган.

Чукук туманига эса минoмёт ҳужуми уюштирилган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, шанба куни Бағдод ва бошқа шаҳарларда отишмалар рўй бергани ва портлашлар содир этилгани натижасида ўндан ортиқ одам ҳалок бўлган.