Грузия парламенти янги ҳукуматни тасдиқлади

Грузия парламенти миллиардер Бидзина Иванишвили бошчилигидаги янги ҳукуматни тасдиқлади.

Пайшанба кунги овоз беришда 88 депутат янги ҳукуматни қўллаб, 54 депутат қарши овоз берди.

Кутаиси шаҳридаги парламент сессиясида саккиз депутат иштирок этмади.

1 октябр куни Грузияда ўтказилган сайловда Иванишвили етакчилигидаги мухолифатнинг “Грузин орзуси” коалицияси номзодлари 150 ўринли парламентдаги 85 та ўринни эгаллаган.

24 октябр куни Бидзина Иванишвили 18 ой ичида сиёсатни тарк этиши ва фуқаролик жамиятининг фаол аъзоси бўлишини айтди.