Обама муддатидан олдин овоз берди

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг сайловдаги рақиби Митт Ромни.

Барак Обама президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз берган АҚШнинг биринчи президенти бўлди.

У ўз овозини муддатидан 12 кун олдин бериш ҳуқуқидан фойдаланди ва ўзининг она шаҳри Чикагодаги сайлов участкасида овоз берди. АҚШда президентлик сайлови 6 ноябрда ўтказилади.

Иккинчи муддат президентлик лавозими учун кураш олиб бораётган Обама сайловчиларни сайлов кунини кутиб ўтирмасдан ўз овозларини беришга чақирди. АҚШнинг 50 штатидан 32 тасида сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.