АҚШ: Ҳавайи штати цунамидан огоҳлантирилди

Ҳаваи оролидаги Вайкики курорти.

Канаданинг ғарбий соҳилида 7,7 магнитудали ер силкиниши рўй берганидан сўнг АҚШнинг Ҳавайи штатида яшовчи аҳоли цунами таҳдидидан огоҳлантирилди.

Зилзила Канадага қарашли Британия Колумбиясининг Квин Шарлот оролида содир бўлди.

Тинч океани цунамидан огоҳлантириш марказига кўра, денгиз тўфони маҳаллий вақт билан соат 22:28 да соҳилга етиб келиши мумкин.

Зилзила оқибатида Квин Шарлотда талафот ёки зарар кўрилгани ҳақида дарҳол маълумот тарқатилмади.

Канаданинг Об-ҳаво кузатиш маркази Британия Колумбияси ва Аляска жанубида цунами рўй бериши мумкинлини эълон қилди.