Москвада “Катта террор” қурбонлари ёдга олинади

Москвада бугун Сталин қатағонларининг энг қонли даври бўлган “Катта террор” бошланганининг 75 йиллиги муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилади.

Лубянская майдонида “Мемориал” жамияти анъанавий бўлган “Исмларнинг қайтиши” тадбирини ўтказади. Тадбир чоғида қатағон қилинганларнинг исмлари ўқиб эшиттирилади, совет лагерлари ва қамоқхоналарида ҳалок бўлганлар хотираси учун 20 йил аввал Москвага келтирилган Соловецк тоши пойига гуллар қўйилади.

“Катта террор” чоғида қатағон қилинганлар сони тўғрисидаги турли тарихчилар томонидан келтираётган маълумотлар бир-биридан фарқ қилади. Лекин бу маълумотларнинг ҳаммасида қурбонлар сони миллионлаб экани акс этган.

Чунончи 1921 йилдан 1953 йилгача, энг камтар маълумотларга кўра, тақрибан 1 миллион киши отиб ташланган.