Клинтон ва Эштон Боснияга боради

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кетрин Эштон сешанба куни Босния-Герцеговинага боради.

Клинтон ва Эштон Босния раҳбарлари билан учрашиб, мамлакатни Европа Иттифоқи ва НАТО ташкилотларига аъзо бўлиши учун амалга ошириши керак бўлган ислоҳотларни тезлаштириш ҳақида музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Босниянинг Европа институтларига қўшилиш жараёнини мамлакат ичидаги мусулмонлар, серблар ва хорватлар ўртасидаги бўлиниш сезиларли даражада секинлаштирмоқда.

Сараеводан сўнг Клинтон ва Эштон биргаликда Сербия ва Косовога ҳам ташриф буюради.

АҚШ ҳамда Европа Иттифоқининг қатор давлатлари 2008 йили Косовонинг Сербиядан мустақил бўлганини тан олган эди.