Саудия Арабистони пойтахтида портлашдан 22 киши ўлди

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда содир бўлган портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди ва юздан ортиқ одам жароҳатланди.

Давлат телеканалларининг билдиришиларича, портлаш газ ташувчи оғир юк машинаси автоҳалокатга учрагани оқибатида содир бўлган. Тахминларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган ва автомашина йўлнинг темир тўсиқларига бориб урилган. Маълумотга кўра, бунинг натижасида бир уй вайрон бўлган, атрофдаги машиналарга ҳам ўт кетган.