Қозоғистон ичкиликбозлик бўйича минтақада биринчи ўринни эгаллайди

Қозоғистон Марказий Осиёда ичкиликбозлик бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Бу ҳақда Tengrinews.kz ахборот сайти хабар берди.

Сайтнинг Қозоғистонжа соғлом турмуш тарзини шакллантириш миллий маркази директори Жамила Баттақовага таяниб хабар беришича, Қозоғистонда жон бошига йилига 10-12 литр тоза спирт тўғри келади.

Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан солиштирилса, бу кўрсаткич 2-3 баравар кўп экан.

Сўнгги тадқиқотларга қараганда, Қозоғистон аҳолисининг 35 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилади, уларнинг 17 фоизи эса ичкиликбозликка берилган.