Қозоғистонда ОИТСга чалинганлар сони 20 мингдан ошди

Қозоғистонда ОИТВ-ОИТС касаллигигига чалинганлар сони кўпайиб бормоқда.

Қозоғистон ОИТСга қарши кураш ва профилактика марказининг маълум қилишича, ҳозирга қадар Қозоғистонда ОИТВга чалинган 20 мингга яқин бемор қайд этилган.

Жумладан, Останада 576 нафар бемор рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 72 фоизини 20 дан 39 ёшгача бўлганлар ташкил этади.