Қатарда Сурия мухолифатининг йиғилиши бўлади

Сурия мухолифати лидерларидан бири Бурхон Ғалиун.

4 ноябр куни Қатар пойтахти Доҳада Сурия мухолифатининг юзлаб аъзоси иштирокида беш кунлик анжуман бошланади.

Йиғилишда АҚШ қўллаб-қувватлаган, 50 нафаргача аъзоси бўлган мухолифат раҳбариятини тузиш муҳокама этилиши режаланган.

“Сурия миллий ташаббуси” деб номланган режада мухолифатнинг янги раҳбарияти Сурия Озодлик армияси, сиёсий гуруҳлар ва Суриядаги маҳаллий кенгашлар аъзоларини ўз ичига олиши назарда тутилган.

Шанба куни “Сурия миллий ташаббуси”нинг юқори лавозимли аъзоси Бурхон Ғалиун йиғилишда янги раҳбарият тузиш муҳокама этилишини бироқ бу ҳақда якуний қарор қабул қилинмаганини айтди.