Россия Ташқи ишлар вазири Қоҳирада Сурия бўҳронини муҳокама қилмоқда

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия бўҳронига чек қўйиш мақсадида Мисрга икки кунлик сафар қилмоқда.

5 ноябр куни Лавров Араб Лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий ва БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий билан музокара қилди.

Франс Пресс ахборот агентлигига кўра, Лавров Сурияда тинчлик ўрнатиш учун урушаётган томонларни “ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар столига ўтиришга кўндириш” лозим деган фикр билдирган.

Россия Ташқи ишлар вазирининг Қоҳирага сафари Сурия мухолифати вакиллари Қатарда ўзаро музокаралар бошлаган пайтга тўғри келмоқда.