Ироқдаги ҳужумда ўнлаб одан нобуд бўлди

Ироқ пойтахти Бағдоддан 20 километр шимол томонда жойлашган Тажи ҳарбий базаси ташқарисида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Ироқ полицияси ва касалхона расмийларига кўра, сешанба кунги портлаш оқибатида камида 25 киши ўлган, 50дан ортиқ одам яраланган.

Хабарларга кўра, қурбон бўлганлар орасида аскарлар ҳам бор.

Ироқда зўравонликлар 2006-2007 йилга нисбатан сезиларли камайган. Шунга қарамаq, одамлар ҳаётига зомин бўлаётган ҳужумлар давом этмоқда.