Тожикистонда аср бошидан бери 78 тонна наркотик мусодара қилинди

Сўнгги 12 йил ичида Тожикистон куч тизимлари томонидан 78 тонна гиёҳвандлик моддаси, жумладан, 31 тонна героин ва 24 тонна афюн мусодара қилинди.

Тожикистондаги Гиёҳвандлик моддалари назорати бўйича агентлик матбуот хизматининг билдиришича, мазкур мамлакатда наркотиклар савдоси билан боғлиқ жиноятлар умумий жиноятларнинг 5-6 фоизини ташкил қилади.

Бундай жиноятларда гумонланиб қўлга олинганларнинг 65-70 фоизини эса ишсизлар ва муайян ижтимоий мавқега эга бўлмаганлар ташкил этади.