Мисрда икки поезд тўқнашиб кетди

Мисрда темир йўлда содир бўлган ҳалокат оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 30 дан зиёд одам тан жароҳати олган.

Айни пайтда қутқарувчилар ва шифокорлар бу рақам яна ошиши мумкинлиги айтмоқдалар.

Мазкур бахтсиз ҳодиса Миср жанубидаги Фаюм шаҳрида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, темир йўл ишчилари йўналишни ўзгартиришни ёддан чиқарганлар ва икки поезд бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қила бошлаган.

Қутқарувчилар ҳозир ҳам ҳалокат содир бўлган жойда ўз ишини давом эттирмоқдалар.