Эрон: Беҳиштийнинг ўлими парламент қўмитаси томонидан текширилади

Эронлик блогер Саттор Беҳиштий.

Эрон парламентининг махсус қўмитаси, тахминларга кўра, қамоқдаги қийноқлардан нобуд бўлган эронлик блогер ва жамоатчилик фаоли Саттор Беҳиштий ўлими юзасидан текширув ўтказиш ниятида.

Бу ҳақда Эроннинг IRNA расмий ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Октябр ойи охирида ижтимоий тармоқларга Эрон ҳукумати хатти-ҳаракатлари танқид қилинмиш матнни жойлаштирган 35 ёшли Беҳиштий қамоқхонада ўлгани ҳақида аввалроқ маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари маълум қилгандилар.

Шундан сўнг Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ Давлат департаменти ва Amnesty International дохил халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Теҳрон хатти-ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб чиққан ҳамда Эрон расмийларини Саттор Беҳиштий ўлими бўйича маълумотга зудлик билан муносабат билдиришга чақиргандилар.