Варшавада тартибсизликлар юз берди

Полша пойтахтида Мустақиллик байрами нишонланаётган пайтда кеча бир неча туманда ўнг миллатчиларнинг полиция билан тўқнашуви содир бўлди. Тартибсизликлар чоғида икки полициячи жароҳатланди, кўплаб одам ҳибсга олинди.

Кеча ўн минглаб одам Варшава марказида юриш уюштиришга уринган, бироқ кўплаб безорилар дарҳол полицияга тош ва шишалар ота бошлаганлар. Вазиятни барқарорлаштириш учун тартиб посбонларига бир неча соат керак бўлган.

Мустақиллик байрами Полшада ҳар йили мамлакатнинг 1918 йилда Россия, Германия ва Австрия-Венгриядан мустақиллиги эълон қилинган 11 ноябр куни нишонлаб келинади.