Ливияда собиқ бош вазир судланади

Ливиянинг собиқ бош вазири Бағдодий ал-Маҳмудий.

Бугун Ливияда ўтган йили қатл этилмиш Муаммар Қаддафий ҳукуматининг сўнгги бош вазири Бағдодий ал-Маҳмудий устидан маҳкама бошланади.

Ўтган йилнинг сентябр ойида собиқ бош вазир қўшни Тунисга қочган, бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг: “бу одам ватанида қатл этилиши мумкин” қабилидаги огоҳлантиришларига қарамасдан, шу йил июнида Ливияга экстрадиция қилинганди.

Аввалроқ ал-Маҳмудий қамоқхонада уни зиёрат этган журналистларга ўзининг айбсизлигини билдирган ҳамда ҳар қанақа очиқ ва одил суд олдида жавоб беришга тайёр эканини айтган.