Иванов ГЛОНАСС пуллари ўмарилганидан хабари бўлганини айтмоқда

Россия президенти маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов.

Россия президенти маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов ГЛОНАСС навигацион тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келган ширкатда давлат маблағлари ўзлаштирилаётгани тўғрисида бир неча йилдан бери билганини айтмоқда.

Якшанба куни телевидение орқали қилган чиқишида Иванов бу масала хусусида полиция вакиллари билан гаплашгани, бироқ қонунбузарлар қутилиб қолмаслиги учун буни ошкор қилмаганини таъкидлади.

Ивановнинг иқроридан аввал ички ишлар вазирлиги ГЛОНАСС сунъий йўлдош навигация тизимини ишлаб чиқишда 6,5 миллиард рубл (200 миллион АҚШ доллари) миқдорида давлат маблағи ўмарилгани тўғрисидаги айбловларни эълон қилди.

Сергей Иванов 2005-2011 йилларда бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган ва ГЛОНАСС тизимини яратиш жараёнига бош-қош бўлган.

Россия АҚШга қарашли GPS навигация тизимига рақобат қилиш мақсадида ГЛОНАСС сунъий йўлдош тизимини жорий қилилшга уриниб келади.