Путин мудофаа вазирлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин мудофаа вазирининг икки ўринбосарини ишдан олди. Пайшанба кунги қарор мудофаа вазири Анатолий Сердюков коррупцион жанжал боис истеъфога чиқарилишидан бир ҳафта ўтиб қабул қилинди.

Путин пайшанба куни мудофаа вазирлигида молиявий масалалар билан шуғулланиб келган Дмитрий Чушкин билан Елена Козловани ишдан четлаштирди.

Уларнинг ўрнига янги мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ёрдамчилари тайинланди. Улардан бири Руслан Цаликов Шойгу билан бирга фавқулодда вазиятлар вазирлигида ишлаган. Юрий Борисов эса, мудофаа саноати кенгаши раисининг биринчи муовини лавозимида ишлаб келган.

Сердюковнинг ишга кетишига Россия Мудофаа вазирлиги назоратида бўлган "Рособоронсервис" ширкатида 100 миллион АҚШ долларига тенг давлат маблағи ноқонуний ўзлаштирилгани билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди.