Назарбоевга 69, Атамбаевга 70% одам ишонади

Қароргоҳи Канадада жойлашган «M-vector» тадқиқот ширкати Қозоғистон ва Қирғизистонда иқтисодий, ижтимойи-сиёсий вазиятни аниқлаш мақсадади сўров ўтказди.

Қозоғистон ва Қирғизистонда аҳоли иқтисодий-сиёсий ривожланиш даражасига турлича баҳо берди. Хусусан, Қозоғистон аҳолисининг қарийб 60 фоизи мамлакатда сиёсий барқарорлик ҳукм сураётганини айтган, Қирғизистонда эса бу борадаги кўрсаткич атиги 16 фоизни ташкил этди.

Президент Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон аҳолининг 69 фоизи, президент Алмазбек Атамбаевга қирғизистонликларнинг 70 фоизи ишонч билдирган.