Самарқандга самолёт рейсларининг нархи арзонлади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 20 ноябрдан бошлаб 31 декабргача Тошкент-Самарқанд-Тошкент рейслари учун авиа чипталар нархини арзонлаштирди.

Ҳозирда Тошкент-Самарқанд рейси учун чипта нархи 40 минг сўмга баҳоланган.

Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизматига таяниб хабар қилган "Газета.uz" сайти авиа чипталар нархининг арзонлаш сабабларини изоҳламаган.