Халқаро фазо станциясидан қайтган 3 астронавт Қозоғистонга қўнди

Халқаро фазо станциясидан уч астронавтни олиб тушган фазо кемаси Қозоғистон чўлларида режалаштирилган жойдан 35 километр нарига ўтиб қўнди.

Кема бортида россиялик астронавт Юрий Малашенко, япониялик астронавт Акиҳико Ҳошиде ва америкалик Сунита Виллиамслар бор эди. Улар Халқаро фазо станциясидаги 126 кунлик миссияни якунлаб, ерга қайтдилар.

Россиянинг Фазо амалиётларини назорат қилиш маркази берган баёнотга кўра, миссияни якунлашда озгина кечикиш бўлгани боис фазогирларни олиб тушган капсула белгиланган нуқтани аниқлашда бироз янглишган.

Бироқ, астронавтларни олиб келишга борган вертолётлар ҳамда қутқарув гуруҳи кема тушган жойни тезда топиб борган.

Ҳозир Халқаро фазо станциясида яна уч астронавт - россиялик Олег Новицкий ва Евгений Тарелкин ҳамда америкалик Кевин Фордлар қолди. Улар октябр ойининг охирларида 5 ойлик миссия билан фазо станцияга чиқарилган.

Декабр ойида уларнинг сафига яна уч астронавтнинг қўшилиши кутилмоқда.