Бан Ки Мун Суриядаги вазият юзасидан ташвиш билдирди

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда кундан кунга оғирлашиб бораётган гуманитар вазиятдан ҳамда 20 ойдан бери тўхтамаётган қуролли тўқнашувлардан “чуқур ташвишда” эканини айтди.

Бу ҳақда Бош котиб сешанба куни Қоҳирада Араб Лигаси давлатлари Бош котиби Набил ал-Арабий билан ўтказган музокараларидан сўнг билдирди.

Бан Ки Мун инсон ҳуқуқларининг “даҳшатли тарзда топталиши” ва кескинлашиб бораётган тўқнашувлар Сурияни “минтақадаги жанг майдони”га айлантириши мумкинлигини қайд этди.

Шу билан бирга, БМТ раҳбари Сурияга юборилаётган гуманитар ёрдам миқдорини ошириш ва ортиб бораётган қочқинлар оқимига ёрдамни тезлаштириш кераклигини ҳам таъкидлади.

Сешанба куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Суриянинг янги тузилган мухолифат коалициясини сурияликларнинг ягона легитим вакили, дея тан олди.