Сирдарёда автобус ҳалокати оқибатида 4 одам нобуд бўлди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида йўловчи автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 4 одам ҳалок бўлган. Бир қанча одам жароҳатланган.

Бу ҳақда Россиянинг РИА-Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, ҳалокат чоршанба куни юз берган. Милиция ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.