Афғонистон пойтахтида шиа ва сунний талабалар тўқнашди

Кобулдаги Ашуро байрамидан лавҳа, 2012 йилнинг 24 ноябри.

Кобул университетида шиалар ва суннийлар ўртасида содир бўлган тўқнашувда бир киши ҳалок бўлди, икки киши тан жароҳати олди.

Айрим маълумотларга кўра, муштлашув сунний талабалар университет шаҳарчаси ҳудудидаги масжидда шиаларга Ашуро байрамини нишонлашга халақит берганидан кейин бошланган.

Содир бўлган воқеадан кейин Афғонистон Олий таълим вазирлиги мамлакатдаги барча университетларни 10 кунга ёпиб қўйиш ҳақида қарор чиқарган.

Ашуро маросими шиалар томонидан Муҳаммад алайҳиссаломнинг VII асрда шаҳид бўлган набираси имом Ҳусайн хотираси учун ўтказиб келинади.