Кэтрин Эштон Грузия ва Марказий Осиёга сафар бошлади

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Грузия ва Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади.

Душанба куни Эштоннинг Тбилиси шаҳрида Грузия раҳбарияти билан музокара қилиши режаланган.

Европа Иттифоқи расмийси сешанба куни Қирғизистонга, чоршанба куни Ўзбекистон, пайшанбада Тожикистон ва жума куни Қозоғистонга боради.

Кэтрин Эштон 27 ноябр куни Бишкекда “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” форматида минтақа Ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.

Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти сафар арафасида Кэтрин Эштонни ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашиш ва сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб қилишга чақирди.