Афғонистон шарқидаги ҳужумда камида 19 одам яраланди

Афғонистон шарқидаги Ҳўст шаҳрида амалга оширилган ҳужумида камида 19 киши жароҳат олди.

Маҳаллий расмийларга кўра, велосипедга ўрнатилган бомба душанба куни эрталаб маҳаллий бозорда портлатилган.

Ҳужум пайтида яраланган одамларнинг ҳаммаси тинч аҳоли вакиллари ва улардан айримлари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.