Озодлик муштарийси яқинда Фарғона ва Марғилонга бориб, олган расмларни муштарийлар билан ўртоқлашишимизни илтимос қилди.
Ноябр ойининг ўрталарида Фарғона ва Марғилон шаҳарларига саëҳат қилдим.
Марғилонда менга ëққан нарса¸ Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида урф-одатлар йўқ бўлиб кетаëтган бир пайтда бу ерда миллий анъаналар сақлаб қолинган.
Марғилонда Тошкентдаги каби одамни лол қолдирадиган ресторану тўйхоналар йўқ.
Кеч куз бўлишига қарамасдан ҳалигача ишкомдан узилмаган узумлар. Айтишларича¸ баъзилар узумни узмасдан қишда ҳам сақлашади.
Фарғонада газ йўқ¸ Марғилонни айтмаса ҳам бўлади. Кўп қаватли уйларда марказий иситиш тизими бўлмагани учун аксар хонадонлар ойналарида труба чиқариб қўйилган.
Бошқа шаҳарларда бўлгани каби Фарғонада ҳам шаҳарни "евроремонт" қилиш авжида. Дарахтлар чопилмоқда¸ янги бинолар қурилмоқда.
Одамлар буни Каримов келиши учун ҳозирлик, дея изоҳлашмоқда.