Миср президенти ва Олий суд ҳакамлари сиёсий бўҳронни муҳокама қилди

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий душанба куни мамлакат Олий суди ҳакамлари билан учрашди.

Сўзлашувда Мурсий ўзига кенг ваколтлар бериш ҳақида фармон чиқариши ортидан мамлакатда юзага келган бўҳронни муҳокама қилди.

Хабарларга кўра, 26 ноябр куни Миср Олий суди Мурсийнинг фармонини қатъий тарзда рад қилмаган, лекин Мурсийга берилаётган ваколатлар "давлат аҳамиятига эга масалалари" билан чекланиши лозимлигини айтишган.

Муҳаммад Мурсий пайшанба куни қабул қилган фармонга кўра, янги парламент сайлангунига қадар мамлакат президенти чиқарган фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди.

Айни пайтда, норозилик намойиши ўтказаётган мисрликлар Мурсийни диктаторлик ҳукмронлигини ўрнатаётганликда айбламоқда.

Норозилар президент ўз фармонини бекор қилмагунча намойишлар давом этишини таъкидламоқда.