Политковская ўлимида айбланаётган шахс баҳоргача ҳибсда қолади

Олти йил муқаддам ўлдириб кетилган россиялик журналист Анна Политковская.

Москва шаҳар суди кеча «Новая газета» журналисти Анна Политковская ўлимида айбланаётган Рустам Маҳмудовнинг ҳибсда қолиш муддатини 2013 йилнинг 7 мартигача узайтириш ҳақида қарор чиқарди.

Суд терговчининг Маҳмудов ҳибсдан озод қилинган тақдирда яшириниши ҳамда гувоҳлар ва жабрланувчиларга босим ўтказиши мумкинлигига оид илтимосини қондирди.

Айтилган муддат битганидан кейин жиноий иш материаллари судга оширилиши кутилмоқда.

Россиялик журналист Анна Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни ўз уйи йўлагида ўлдириб кетилганди.