Косово бош дипломати Карла Дел Понтени айблади

Ҳаага трибуналининг собиқ бош прокурори Карла Дел Понте.

Косово ташқи ишлар вазири Энвер Хўжа БМТнинг ҳарбий жиноятларни текшириш бўйича Ҳаага трибунали собиқ бош прокурори Дел Понтени хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айблади.

Озодликка берган эксклюзив интервьюсида косоволик вазир собиқ бош прокурорни Косово собиқ бош вазири Рамуш Ҳарадинай ишининг маҳкамада қайта кўриб чиқилиши масаласини «асоссиз» кўтарганини билдирди.

Ўтган ҳафтада Ҳаага трибунали 1998-1999 йилларда серблар билан уруш чоғидаги ҳарбий жиноятларда айбланган Ҳарадинайни оқлаганди. Ўша пайтларда у дала қўмондони бўлган.

Косово ва қўшни Албания расмийлари Карла Дел Понте фаолиятини текширишга чақирдилар. Ҳаага трибунали вакиллари томонидан бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилгани йўқ.