Қирғиз мухолифатчиси зўрлашда айбланмоқда

Мухолифатчи Нурлан Мотуев Озодлик студиясида.

Қирғизистоннинг мухолифатдаги Халқ ватанпарварлик ҳаракати раҳбари Нурлан Мотуев ëш аëлни зўрлаганликда гумонланиб ҳисбга олинди.

21 яшар аëл Мотуевни ўзини зўрлаганликда айблаб¸ ҳуқуқ тизимларига мурожаат қилганидан сўнг¸ Бишкек полицияси чоршанба куни мухолифатчини ҳибсга олди.

Даъвогар аëл мухолифатчи ўзини уйига таклиф қилиб¸ шу ерда ўзини зўрлаганликда айбламоқда.

Кейинги ойларда Мотуев ва унинг ҳаракатдошлари Бишкекда жорий ҳукуматга қарши қатор норозилик намойишлари ўтказиб келаëтган эди.

Ҳозирда Халқ ватанпарварлик ҳаракати Мотуевнинг қамоққа олинишига муносабат билдирмади.